TERASHOP.UZ – Ўзбекистоннинг онлайн савдо платформаси

Сотувчилар учун – интернетда даромад топишнинг энг тезкор ва яхши усули; харажатларсиз сайт яратиш имконияти.

Харидорлар учун – юзлаб компаниялар тақдим этаётган маҳсулотлар орасидан энг арзон ва маъқулини танлаш қулайлиги

Фойдали интеграция

Сайтдаги товарлар Terabayt.uz сайтидаги алоқадор хабарлар ва тавсифлар остида кўринади. Terabayt.uz ўқувчилари шу йўл билан дўконингизга йўналтирилади.

Профессионал хизмат

Ахборот технологиялари соҳасида мижозлар билан ишлаш бўйича катта малака ва тажрибага эга ходимларимиз ҳар доим хизматингизда бўлади.

Осон ва содда

Товарларни сайтга жойлаш, нарх белгилаш ва онлайн тўлов қабул қилиш имконияти энг содда кўринишга келтирилган. Бу ишларни бажариш учун сиздан бирор малака талаб этилмайди.

Вақт тежаш имкони

Бир неча дақиқа ичида TERASHOP.UZ онлайн савдо платформасининг иштирокчисига айланишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги "Алоқа" формаси орқали бизга боғлансангиз кифоя.

TERASHOP.UZ –

Интернет орқали товарлар савдосини тез ва самарали ташкил этиш имкониятини беради. Уни бошқаришнинг осон ва қулайлиги энг асосий афзаллигидир.

Сотувчилар учун

Интернетда даромад топишнинг энг тезкор ва яхши усули; шунингдек, дастлабки харажатларсиз сайт яратиш имкониятидир.

Сайтга қўйилган ҳар бир товар Terabayt.Uz сайтидаги хабар ва мақолалар билан ҳам уланади. Бу дегани - Сиз Terabayt.Uz сайтига кирадиган минглаб ўқувчиларга ўз маҳсулотингизни сотиш имкониятига эга бўласиз.

Товарларингиз ҳақида махсус хабарлар, мақола ва тавсифлар ёзилиб, мунтазам Terabayt.uz сайтига қўйиб борилади. Бундан ташқари, TERASHOP платформасидаги дўконингиз Terashop.Uz ва бошқа ҳамкор сайтларда баннер рекламалар орқали тарғиб қилинади!

Харидорлар учун

TERASHOP.UZ Сизга мамлакат бўйлаб юзлаб компаниялар тақдим этаётган ранг-баранг маҳсулотлар ва хизматлар орасидан ўзингизга энг маъқул ва арзонини танлаш имкониятини беради.

Биз билан боғланинг.

Манзил

Пойтахт технопарки, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 160

Телефон

+998 (97) 773-44-12

Алоқа

[email protected]

Scroll