Тўлов тартиби

1. Сотиб олмоқчи бўлган маҳсулотингизни "Сотиб олиш" тугмасини босиш орқали "Саватча"га қўшасиз.

2. "Саватча"га ўтишингиз билан Сиз қўшган маҳсулотлар рўйxати очилади. Сўнгра «Буюртмани расмийлаштириш» тугмасини босасиз.

3. Агар сайтда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, "Рўйхатдан ўтинг" тугмасини босасиз ва сўралган маълумотларни киритиб сайтдан рўйхатдан ўтасиз.

4. Пайдо бўлган янги ойнада Сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни киритиб, сўнг тўлов усулларидан бирини танлайсиз.

5. Қуйидаги тўлов усулларидан бирини танлаш мумкин:

a) Payme орқали тўлаш (Бунда Сиз пластик карточкангиз орқали интернетдан тўлов қиласиз);

б) Terashop.uz офисида нақд пулда ёки терминал орқали тўлаш;

в) Буюртма етказиб берилганда нақд пулда тўлаш (50 минг сўми олдиндан тўланган бўлиши керак).


ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ

Тошкент шаҳри бўйича:

1. Standard - Mаҳсулотингиз 12 иш соати ичида етказиб берилади. "Standard" етказиб бериш бепул*.

2. Express - 6 иш соати ичида етказиб берилади. Еxpress етказиб бериш нархи – 20 000 сўм.

3. Pick-up Point - Сиз маҳсулотни Terashop.uz офисидан (Пойтахт технопарки, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 160) соат 9:00 дан 18:00 гача ўзингиз олиб кетишингиз ҳам мумкин.  

*Тошкент шаҳри ичида Express етказиб бериш фақат Кичик Автомобил Халқа йўли ичидаги ҳудудда амал қилади.

Вилоятлар бўйича:

1. Вилоятлар учун ҳозирча фақат Pick-up Point хизмати мавжуд. Kурьер Сизнинг буюртмангизни 48 иш соати ичида етказиб беради. Урганч, Навоий ва Нукусгача етказиш эса 72 иш соатгача вақт олиши мумкин. Етказиб бериш нархи 20 000 сўм. Буюртмангизни вилоят марказидаги "pick-up point"дан (Terashop.uz вакилининг манзилидан) ўзингиз олиб кетишингиз керак. Харидни амалга оширганингиздан кейин маҳсулотни олиш манзили ва телефон рақами Cизга берилади.

2. Буюртмангиз нархи 1 500 000 сўмдан ошса, етказиб бериш бепул.

Эслатма!

Сиз етказиб бериш манзилини буюртма расмийлаштирилганидан сўнг 1 соат ичида ўзгартиришингиз мумкин. Бунинг учун бизга қўнғироқ қилиб, харидор исм-фамилияси, буюртма рақами ва харид суммасини айтишингиз керак.

Агар етказиб бериш кўрсатилган манзилда кириш учун пуллик автотураргоҳ ёки рухсат билан кириш тизими каби маълум бир чекловлар мавжуд бўлса, бу ҳақда ўзингиз қайғуришингизга тўғри келади. Акс ҳолда Сизнинг буюртмангизни фақат чекловлар мавжуд бўлмаган ергача етказиб беришимизга тўғри келади.

Йўлда машина бузилиб қолиши ва шу каби турли хил форс-мажор вазиятлар юзага келиши мумкин. Бундай вазиятда бизнинг курьер биринчи навбатда бу ҳақда Сизга маълум қилади ва Сизнинг буюртмангизни энг қисқа муддатларда етказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари бўйлаб етказиб бериш хизмати "BTS Express Cargo Servis" курьерлик компанияси орқали амалга оширилади. Байрам ва дам олиш кунлари мобайнида вилоятлар бўйлаб етказиб бериш муддати белгиланган вақтдан кечикиши мумкин.

Scroll